MAKTAB HAQIDA

Самарқанд шаҳар 50-умумий ўрта таълим мактаби 1975 йил 18 март куни собиқ Темир йўл тумани ҳудудида Сергей Бородин номи билан ташкил этилган.

Мактаб замонавий 2 қаватли, типовой бинода жойлашган бўлиб, 1600 нафар ўқувчига мўлжалланган, таълим рус ва ўзбек тилларида олиб борилади.

2007 йил Давлат дастури асосида жорий таъмирланган бўлиб, том қисми шиферланган, иссиқлик тизимининг маълум қисми таъмирланган.

МАКТАБ РАҲБАРЛАРИ

•Мактабнинг биринчи раӽбари:  Эргашева Ҳалима Нормуродовна

1975-1976 йиллар

•Мактабнинг иккинчи раӽбари:  Махмудов Садриддин Махмудович

1976-1986 йиллар

•Мактабнинг учинчи раӽбари:  Ибодов Ахрор Шукурович

1986-1992 йиллар

•Мактабнинг тӯртинчи раӽбари:  Атоев Бахтиёр Мирсафоевич

1992-1996 йиллар

•Мактабнинг бешинчи раӽбари:  Салихбаева Лола Искандаровна

1996-2004 йиллар

•Мактабнинг олтинчи раӽбари:  Ахмедова Ирода Нуриддиновна

2004-2014 йиллар

• Мактабнинг еттинчи раӽбари: Умарова Раъно Суннатхоновна

2014-2017 йиллар

• Мактабнинг cаккизинчи раӽбари: Гулмуродов Салохиддин Рузикулович

2017 йилдан бугунгача

 

Мактабда 93 нафар педагогик ходимлар фаолият кўрсатиб келмоқда. Шулардан 2 нафари олий, 7 нафари I-тоифали, 20 нафари II-тоифали ва 64 нафари мутахассис ӯқитувчилардир.

Мактабда 1551 нафар ӯқувчи таълим олади. Шулардан 779 нафари қиз бола ва 772 нафари ӯғил болалар.